Линклар

НАТО Россиянинг “Европада оддий қуролли кучлар тўғрисида”ги шартномадан чиқаётгани хусусида хавотир билдирди.


НАТО Бош котиби Яап де Ҳооп Схефферга кўра, Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ўз мамлакати мазкур шартномадан чиқаётгани ҳақидаги маълумотни тасдиқлаган. Бу келишув Европада ҳарбий самолётлар, танклар ва ядровий бўлмаган бошқа қуролларнинг жойлаштирилишини тартибга солувчи битм ҳисобланади.
НАТО Ташқи ишлар вазирларининг Норвегия пойтахти Ослода ўтаётган йиғилишида чиқиш қилган Схеффер НАТО Иттифоқи Россиянинг бу қароридан “жиддий ташвишда” эканини айтди: “Сергей Лавров бугун эрталаб президент Путин Россия “Европада оддий қуролли кучлар тўғрисида”ги шартномадан чиқаётгани ҳақида гапирганини тасдиқлади. Шуни айтишим керакки, бу баёнот ташвиш, чуқур хавотир ва афсус билан қабул қилинди“, – деди НАТО Бош котиби.
Пайшанба куни Россия президенти Владимир Путин парламентнинг ялпи йиғилишида қилган анъанавий йиллик мурожаатида “Европада оддий қуролли кучлар тўғрисида”ги шартномани бажаришга мораторий эълон қилган эди. Путин бу қарорни НАТОга аъзо айрим давлатлар мазкур битмни ҳозиргача ратификация қилмагани ва унинг талабларини бажармагани билан изоҳлади.
XS
SM
MD
LG