Линклар

Якшанба куни дунëнинг ўттиздан ортиқ нуқтасида Судандаги Дарфур вилоятидаги зўравонликларни тўхтатиш талаби билан норозлик намойишлари бўлиб ўтди.


Дарфурда зўравонликлар бошланганига тўрт йил тўлди. Суданнинг Дарфур вилоятида исёнчилар ва ҳукумат кучлари ўртасидаги тўқнашувлар 4 йилдан буён давом этмоқда. Шу давр ичида 200 мингга яқин фуқаро қурбон бўлди, тахминан икки ярим миллионга яқин одам уй-жойини ташлаб кетишга мажбур бўлди. Халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Дарфурдаги можарони инсониятнинг энг йирик гуманитар бўҳрони, дея таърифламоқда.
XS
SM
MD
LG