Линклар

logo-print

АҚШ ва Афғонистон ҳарбийлари сўнгги икки кун мобайнида Ҳирот вилоятида толибларнинг юздан ортиқ жангарисини йўқ қилди.


Коалиция кучлари матбуот котиби Крис Белчернинг “Озодлик”ка айтишича, куни-кеча Шинданд туманидаги амалиётларда 87 жангари ўлдирилган.
“Толибон” жангарилари қочаётган пайтда уларга ҳаводан зарба берилди. Ҳарбий вертолёт ҳужуми оқибатида 26 жангари ўлдирилди. Душманнинг жами етти позицияси йўқ қилиниб, 14 соат мобайнида 87 жангари ўлдирилди”, - деди Крис Белчер.
Шиндандда мазкур амалиётлар чоғида тинч аҳоли вакиллари ўлдирилгани даъвоси билан мингга яқин киши норозилик намойиши ўтказди. Улар ҳарбийлардан барча амалиётларни тўхтатишни талаб қилди. Бироқ коалиция кучлари амалиётлар оқибатида тинч аҳоли вакиллари орасида талофатлар бўлмаганини таъкидламоқда. Шунингдек, НАТОнинг 2 мингга яқин аскари Ҳилманд вилоятидаги Сангин водийсида жангариларига қарши кенг кўламли ҳарбий амалиётлар бошлаб юборди. Уларга афғонистонлик мингга яқин ҳарбий ҳам ёрдам бермоқда.
XS
SM
MD
LG