Линклар

Туркия пойтахти Анқарада учрашган Афғонистон ва Покистон президентлари биргаликда терроризмга қарши курашиш тўғрисида келишиб олди.


Бу ҳақдаги баёнотда айтилишича, президентлар терроризм ва экстремизмнинг ҳар қандай кўринишига қарши биргаликда фаол кураш олиб боришга келишиб олган. Шунингдек, томонлар ўз ҳудудларида террор гуруҳларига бошпана бермаслик ва уларнинг маблағ билан таъминланиш йўлларини бартараф этиш тўғрисидаги битимга имзо чеккан.
“Минтақадаги тинчлик ва барқарорликни инобатга олган ҳолда иқтисодий ривожланишда ҳамкорлик қилиш истиқболларини муҳокама этдик. Учрашувларнинг хулосаси ўлароқ, Анқара декларацияси қабул қилинди. Бу учрашув Туркия ташаббуси билан Афғонистон ва Покистон ўртасидаги муносабатлар яхшиланиши томон ташланган илгари қадамдир”, - деди музокараларга воситачилик қилган Туркия бош вазири Ражаб Тойип Эрдўғон.
Афғонистон ва Покистон раҳбарларининг бундан олдинги учрашуви 2006 йил сентябрь ойида бўлиб ўтган эди.
XS
SM
MD
LG