Линклар

logo-print

Журналист Умида Ниëзова етти йилга озодликдан маҳрум қилинди

  • Абдулла Искандар

1 май куни Тошкент шаҳар Сирғали туман судяси Низим Рустамов мустақил журналист Умида Ниëзова 7 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинганини эълон қилди. Бу маълумотни ҳукм ўқилишида қатнашган мустақил журналист Сид Янишев Озодлик мухбирига маълум қилди. "Хозиргина судя Умида Ниëзова устидан ҳукмни эълон қилди. Умида Ниëзова 7 йил озодликдан маҳрум қилинди ва у жазони умумий режимдаги колонияда ўтайди. Суд Умидага қўйилган барча учта айбловни асосли деб топди." Ҳукм устидан 10 кун давомида шикоят қилиниши мумкин.

Бу маълумотни суд ишида қатнашган Умиданинг ҳоласи Шафоат ҳам тасдиқлади.
"Етти йил берди. Икки яшар боласи борлигига ҳам қарамасдан шундай адолатсиз жазо берди."
Судга АҚШ¸ Германия ва Британиянинг Тошкентдаги элчихоналари вакилари ҳамда журналистлар киритилмади. Эслатиб ўтамиз мустақил журналист Умида Ниëзова устидан биринчи суд мажлиси 30 апрел куни пинҳона тарзда бошланган эди.
"Умидага қўйилган айбларнинг асоссизлиги билиниб қолмаслиги учун суд эл кўзидан пинҳон ўтказилди "-деди судда қатнашган ҳуқуқ ҳимоячиси Азамжон Турғунов.
XS
SM
MD
LG