Линклар

Кобулда Эроннинг ўн минглаб афғонистонлик қочқинларни мажбуран депортация қилишига қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтди.


Намойишчилар Теҳрон расмийлари ҳаракатларини қораловчи шиорлар кўтариб, Кобулдаги Эрон элчихонаси олдига юриш қилди.
Эрон ҳукумати 21 апрелдан бошлаб ўз ҳудудидаги афғонистонлик қочқинларни мажбуран депортация қилишни бошлаган эди. Шу кунгача Афғонистонга 25 мингга яқин қочқин қайтарилди. Шунингдек, Эрон ҳукумати яна 50 мингга яқин қочқинни юртига депортация қилишни режалаштирмоқда.
Айни пайтда Эронда икки миллионга яқин афғонистонлик қочқин бор.
XS
SM
MD
LG