Линклар

Исроилдаги махсус комиссия ўтган йили мамлакат армиясининг Ливанга қарши олиб борган жангги ҳақида ҳисобот эълон қилгандан сўнг Исроил ҳукумати вазири Эйтан Кабел истеъфога чиқишини маълум қилди.


“Комиссия аниқ ва равшан қилиб Эҳуд Олмерт жавобгар эканини қайд этди. Бош вазир бу жавобгарликни ўз бўйнига олиши шарт. Мен Э.Олмерт бошчилигидаги ҳукуматда фаолият юрита олмайман”,- деди Эйтан Кабел.
Душанба куни куни эълон қилинган ҳисоботда мамлакат бош вазири Э.Олмерт Ливанга нисбатан олиб борилган сиёсатда шошмашошарликка йўл қўйгани танқид қилинган эди.
Э.Кабел ўзининг истеъфоси, ўз навбатида, Э.Олмертнинг ҳукуматдан кетишига ҳам сабаб бўлишини таъкидлади.
Бироқ Э.Олмерт уруш даврида йўл қўйган хатоларини тўғрилашга сўз берган ва истеъфога чиқмаслигини билдирган.
XS
SM
MD
LG