Линклар

logo-print

Ироқ Ички ишлар вазирлиги “Ал-Қоида”нинг Ироқдаги раҳбари Абу Айюб ал-Масрий ўлдирилгани тўғрисидаги маълумотни текшираётганини маълум қилди.


Вазирлик матбуот котиби Абдул Карим Халаф исёнчилар ўртасида рўй берган жангда “Ал-Қоида” раҳбари ўлдирилгани ҳақида ишончли далиллар мавжудлигини таъкидлади. Бироқ АҚШнинг Ироқдаги қўшинлари матбуот котиби мазкур хабарни тасдиқламади.
2006 йилнинг июнь ойида “Ироқдаги Ал-Қоида” раҳбари Абу Мусаб аз-Зарқавий АҚШ ҳарбийлари томонидан ўлдирилгандан сўнг Абу Айюб ал-Масрий унинг ўрнини эгаллаганди.
“Ал-Қоида”га алоқадор сунний жангарилар гуруҳи ал-Масрий ўлдирилгани тўғрисидаги хабарларни кескин рад этди. Улар ал-Масрий тирик ва хавфсиз жойда эканини билдирди.
XS
SM
MD
LG