Линклар

logo-print

“Ироқдаги ислом давлати” террорчилик гуруҳи “Ал-Қоида”нинг мамлакатдаги бўлими раҳбари Абу Ҳамза ал-Муҳожир номи билан машҳур Абу Айюб ал-Масрийнинг ҳалок бўлгани ҳақидаги маълумотларни рад этди.


“Гуруҳ шайх Абу Ҳамза ал-Муҳожир соғ-саломат экани тўғрисида ислом умматини ишонтиради. Яратаганнинг ўзи уни сақлади ва у ҳали ҳам душманларга қарши курашмоқда”, - дейилади жангарилар тарқатган баёнотда.
Аввалроқ Ироқ расмийлари ал-Масрий жангариларнинг турли гуруҳлари ўртасидаги тўқнашувда ўлдирилгани ҳақда хабар тарқатганди. 2006 йил июнда АҚШ ҳарбийлари “Ироқдаги Ал-Қоида” раҳбари Абу Мусаб аз-Зарқавийни ўлдиргилганидан сўнг унинг ўрнини ал-Масрий эгаллаганди.
XS
SM
MD
LG