Линклар

logo-print

1 май куни дунёнинг аксарият давлатларида Халқаро меҳнаткашлар куни нишонланди.


Туркия ва Хитойга қарашли Макао ҳудудида мазкур сана билан ўтказилган намойишларда тартибсизликлар юз берди. Туркиянинг Истанбул шаҳрида сўлчилар 30 йил муқаддам май байрами пайтида одамлар ўққа тутилгани воқеасини хотирлади. Полиция ва махсус кучлар намойишчиларни тарқатиш учун кўздан ёш оқизувчи газ ва сув сепадиган қуроллар ишлатди. Макаода ҳам полиция ҳукумат биноси олдида намойиш ўтказишга уринган юзлаб фуқарони тарқатиб юбориш учун ҳавога огоҳлантирувчи ўқ узди. Россияда юз минглаб фуқаро 1 майни катта тантана қилди. Бу байрам Совет Иттифоқи даврида давлат миқёсида кенг нишонланар эди. Россиядаги тадбирларда тартибсизлик юз бергани ҳақида хабар олинмади.
XS
SM
MD
LG