Линклар

Эстония пойтахти Таллин марказидаги биродарлик қабристонида дафн қилинган совет аскарлари хокларини эксгумация қилиш ишлари якунланди.


Эстония Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, 12 та қабр топилган. Аскарларнинг хоклари кимга тегишли экани аниқланидан сўнг¸ улар июнь ойи охирида Таллиндаги ҳарбий қабристонда қайта дафн этилади. Совет аскарлари хотирасига ўрнатилган ҳайкал ҳам шаҳар марказидан шу ерга кўчирилган. Ҳайкал ва аскарлар хокининг кўчирилиши Таллинда оммавий тартибсизликлар келтириб чиқарди ва Россиянинг кескин танқидига учради. Москвада кремлпараст ёшлар ташкилотлари Эстония элчихонаси биносини қамал қилди.
XS
SM
MD
LG