Линклар

Туркияда исломчилар ва ҳукмрон исломчи партия вакили, ташқи ишлар вазири Абдулла Гулнинг президент этиб сайланишига қарши бўлган дунёвий давлат тарафдорлари ўртасидаги можаро кескинлашиб бормоқда.


Туркия парламенти чоршанба куни яна президентни сайлашга уриниб кўради. Ҳукумат ягона номзод яна Абдулла Гул бўлишини маълум қилди. Овоз беришнинг биринчи босқичи натижаси Конституциявий суд томонидан бекор қилинган эди. Конституциявий суд мухолифатнинг президент сайловини бекор қилиш талабини кўриб чиқмоқда.
XS
SM
MD
LG