Линклар

АҚШ президенти Жорж Буш Конгресснинг Ироқдаги қўшинларни 2008 йилнинг апрелидан кечикмасдан олиб чиқиш ҳақидаги қарорига вето қўйди.


"Аскарларни Ироқдан олиб чиқиш режасини душманга айтиш ақл бовар қилмас нарса. Барча террорчиларнинг мақсади ўз календарларидаги бирор бир кунни белгилаб¸ Ироқдаги ҳукуматни ағдариш учун террор ҳаракатларини амалга оширишдир. Ҳарбийларимизни Ироқдан олиб чиқиш учун аниқ бир кунни белгилаш эса¸ мамлакат халқини тушкунлика солади ва Яқин Шарқдаги терррорчиларни руҳлантириб¸ шу билан бирга АҚШнинг ўз мажбуриятларга содиқ эмас¸ деган фикр пайдо бўлишига сабабчи бўлади"¸ - деди президент.
Аввалроқ Конгресс Ироқдан қўшинларни олиб чиқишни жорий йилдаёқ бошлаш ва уруш учун 100 миллиард доллар ажратиш тўғрисида қарор қабул қилганди. Конгресс аъзолари ветони енгиб ўтишга ҳаракат қилиши мумкин. Бунинг учун конгрессменларнинг камида учдан иккиси ҳужжатни маъқуллаб овоз бериши керак.
XS
SM
MD
LG