Линклар

Туркия парламенти президент сайловини 22 июлда ўтказиш тўғрисидаги таклифни тасдиқлади.


Бир неча кун аввал Туркия Конституциявий суди мамлакатда сиёсий бўҳрон авж олишига сабаб бўлган президент сайловининг биринчи босқичи натижаларини бекор қилган эди. Шундан сўнг Туркия бош вазири Ражаб Тойиб Эрдўғон бошчилигидаги “Адолат ва тараққиёт” партияси президент сайловини муддатидан аввал ўтказиш тўғрисидаги лойиҳани мамлакат парламентига тақдим этди. Ўтказилажак президент сайлови Туркиянинг дунёвий давлат бўлиш тарафдорлари билдирган ташвиш ортидан юзага чиққан сиёсий бўҳронни бартараф этишга қаратилган.
XS
SM
MD
LG