Линклар

Ироқ ички ишлар вазири ўринбосари Ҳусайн Али Камол АҚШ ва Ироқ ҳарбийлари “Ал-Қоида”га алоқадор “Ироқ исломий давлати” сунний жангарилари гуруҳи раҳбарини ўлдирганини маълум қилди.


Ҳусайн Али Камолнинг билдиришича, Абу Умар ал-Бағдодий пойтахт шарқида олиб борилган амалиёт чоғида йўқ қилинган. Бугун Ироқ давлат телевидениеси ҳам жангарилар раҳбари жасадини намойиш этди. АҚШ ҳарбийлари Ироқда “Ал-Қоида” раҳбарларидан яна бирини ўлдиргани хабар қилинмоқда. Ҳарбийлар “Ал-Қоида”нинг бу раҳбари Ироқда одам ўғирлаш ва қўпорувчилик билан шуғулланиб келганини айтмоқда. Шунингдек, АҚШнинг Бағдоддаги элчихонаси “яшил зона”га уюштирилган ракета ҳужумида филиппинлик тўрт фуқароси ўлганини маълум қилди. АҚШ қўшинлари қўмондонлиги эса Ироқдаги жангариларга Эрондан қурол-яроғ ва портловчи моддалар етказиб беришда гумон қилинган икки шахс ҳибсга олинганини эълон қилди.
XS
SM
MD
LG