Линклар

logo-print

Тошкентга сафар қилаётган Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти парламентлараро ассамблеяси раиси Горан Ленмаркер Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов ва парламент аъзолари билан учрашди.


Г.Ленмаркернинг “Озодлик” радиосига айтишича, учрашувлар чоғида Ўзбекистон парламенти ва ЕХҲТ парламентлараро ассамблеяси ўртасидаги муносабатларни қайта тиклаш масаласи кўриб чиқилган.
“Мен Ўзбекистонни қадимий тарихга эга, бугунги кунда эса Марказий Осиёдаги мустақил мусулмон давлатларидан бири сифатида биламан. У кўп ютуқларга эришган ва албатта, янада ривожланиши керак. Буни биргаликда амалга ошира олишимиз мумкин, деб ҳисоблайман. Айтмоқчиманки, ўзаро алоқаларни ўрнатиш Ўзбекистон ривожига ҳисса қўшади”, - деди Горан Ленмаркер.
ЕИ расмийсининг билдиришича, учрашувлар давомида Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқларига оид вазият умуман муҳокама этилмаган.
XS
SM
MD
LG