Линклар

БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Луиз Арбур Туркманистонга қилган ташрифини сермаҳсул ва истоқболли бўлганлигини айтди.


Луиз Арбурнинг бу сўзлари бугун Ашхободда Туркманистон президенти Қурбонғули Бердимуҳаммедов билан ўтказган учрашувидан сўнг янгради. БМТ расмийсининг билдиришича, учрашув чоғида иккала томон бир масалалар, жумладан Туркманистоннинг БМТ инсон ҳуқуқлари тизими билан ҳамкорлик қилиш нияти муҳокама этилган. Туркманистонга келишдан аввал БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Луиз Арбур Қирғизистон, Тожикистон ва Қозоғистонда бўлиб, ҳукумат расмийлари билан инсон ҳуқуқларига оид масалаларда музокаралар олиб борди.
XS
SM
MD
LG