Линклар

Бакуда ислом динини ҳақоратлаганликда гумон қилинган икки журналист устидан олиб борилаётган суд жараёни давом этмоқда.


Бугунги суд мажлисида прокурор айбланувчиларга беш йилгача бўлган қамоқ жазоси тайинланишини талаб қилди. Озарбайжонлик икки журналист ўз мақоларида ислом дини ва пайғамбар Муҳаммад (сав) ҳақоратлагани учун маҳкамага тортилган эди. Шунингдек, бугун суд биноси олдида айбланувчилар тарафдорлари ва танқидчилари иштирокидаги норозилик намойиши бўлиб ўтди. Озарбайжон ҳукумати мамлакатда ўлим жазосини бекор қилганига қарамай, эронлик ва озарбайжонлик радикал исломчилар журналистларга олий жазо тайинланишини талаб қилиб келмоқда. Айни пайтда инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг билдиришича, олиб борилаётган суд жараёни орқали ҳукумат танқидий мақолалар ёзувчи журналистларни қўрқитишга уринмоқда.
XS
SM
MD
LG