Линклар

Исроилнинг Тел Авив шаҳрида мамлакат Бош вазири Эҳуд Олмертни истеъфога чиқишини талаб қилиб норозилик намойиши бўлиб ўтди.


Хабарларга кўра, Тел Авивдаги намойишларда 100 мингга яқин одам иштирок этган. Ўтган ҳафта Исроилдаги махсус комиссия мамлакат армиясининг 2006 йилда Ливанга қарши олиб борган жангги ҳақида эълон қилган ҳисоботида мамлакат Бош вазири Эҳуд Олмерт танқид қилинган эди. Бироқ Эҳуд Олмерт унинг истеъфога чиқишига оид барча чақириқларни инкор этиб келмоқда. Шунингдек, бош вазир яқинда қилган чиқишларидан бирида ҳукуматдаги фаолиятини давом эттириши ва комиссия ҳисоботида илгари сурилган ғояларни ҳаётга тадбиқ этишни режалаштираётганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG