Линклар

Украина президенти Виктор Юшченко ва Бош вазир Виктор Янукович мамлакатда муддатидан олдин парламент сайловларини ўтказишга келишиб олди.


Бу ҳақда президент ва Бош вазир ўртасида бўлиб ўтган учрашувдан сўнг эълон қилинди. Бугун Киевнинг мустақиллик майдонида ўз тарафдорлари олдида чиқиш қилган Бош вазир Виктор Янукович демократик ва одил сайловлар ўтказилиши мамлакатдаги сиёсий бўҳронни бартараф этишнинг ягона йўлидир деган. Президент Виктор Юшченко сайловлар келаси икки ойда ичида бўлиб ўтишини маълум қилди.
“Сайловларнинг демократик ва адолатли бўлишини таъминлаш учун сайловолди жараёнлардан ўтишимиз лозим. Бутун технологик жараён кўриб чиқилиши керак, жумладан партияларни рўйхатга олиш, туманлардаги сайлов комиссияларини тузиш, савловга оид материалларни чоп этиш ва демократик сайловлар ўтказилиши учун бошқа чоралар кўрилиши шарт. Бу жараён 60 кунгача чўзилиши мумкин”, - деди Виктор Юшченко.
Бугунги қабул қилинган келишув мамлакатда юзага келган сиёсий бўҳронни бартараф этиш учун қилинган қадам дея баҳоланмоқда. Эслатиб ўтамиз 2 апрель куни Украина президенти парламентни тарқатиб юбориш ва муддатдан аввал сайлов ўтказиш тўғрисидаги фармонга имзо чеккан эди. Бироқ ҳукуматни бошқараётган Бош вазир Виктор Янукович ва унинг бошчилигидаги коалиция президент фармоннини рад этиб, Украина Конституциявий судидан президент фармони қонунийлигини текширишни сўраган эди.
XS
SM
MD
LG