Линклар

Мисрнинг Шарм аш-Шайх шаҳрида Ироқдаги вазиятни барқарорлаштиришга бағишланган халқаро анжуманнинг иккинчи кунида Бош вазир Нурий ал-Маликий Ироққа қўшни давлатларни чегарадан ноқонуний ўтаётган жанггарилар оқимини тўхтатишга чақирди.


“Диктатура қулагандан сўнг, биз террорчи гуруҳларнинг Ироқ ҳудудидан бош пана топишига йўл қўймаймиз. Бу ўз навбатида Араб давлатлари ички ишлар вазирлар ва Ироққа қўшни давлатлар ташқи ишлар вазирлари учрашувлари чоғида қабул қилинган келишувларга биноан, биз қўшни давлатлардан жанггариларни чегарадан ўтишини тўхтатиш ва уларни молиявий, сиёсий ва информацион кўмак олишдан олдини олишни талаб қиламиз”, - деди Нурий ал-Маликий.
Ироқ ташқи ишлар вазири Хушёр Зебарийга кўра, халқаро анжуман чоғида Эрон ва АҚШ вакилларининг учрашуви бўлиб ўтган. Мазкур учрашувда АҚШ давлат котиби Кондолиза Райс ёки Эрон ташқи ишлар вазири Манучеҳр Мўтаққий иштирок этмаган. Зебарийнинг билдиришича, учрашувда икки давлат элчилари иштирок этган.
"Бугун мутахасислар даражасида Эрон ва АҚШ расмийларининг учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда нималар муҳокама этилгани мен учун қоронғу, бироқ ўйлашимча, бу ерда шу каби учрашувларнинг бўлиб ўтиши ижобий белгидир”, - деди Ироқ ташқи ишлар вазири Хушёр Зебарий.
Айни пайтда АҚШ давлат котиби Кондолиза Райс ҳам Миср анжумани доирасида АҚШ ва Эрон расмийлари учрашуви бўлиб ўтганини тасдиқлади.
XS
SM
MD
LG