Линклар

logo-print

Камерун радиоси бортида 115 йўловчи бўлган “Кения Ҳаво Йўллари”га қарашли самолёт мамлакат жанубида халокатга учраганини хабар қилди.


Самолёт Эквадор чегарасидан шимол томонда жойлашган Ниете шаҳри яқинида ерга қулаган. “Кения Ҳаво Йўллари” расмийси Титус Найкунига кўра, “Боинг-737” русумидаги самолёт пойтахт Дуаладан Найроби шаҳри томон ҳавога кўтарилганидан бир оз кейин ер билан алоқа узилиб қолган.
“Парвозни назорат қилувчи минора учувчилар билан охирги марта самолёт Дуаладан ҳавога кўтарилиши билан мулоқотда бўлган. Кейин алоқа узилиб қолган. Самолётда 106 йўловчи бўлган. Уларнинг аксари Найроби орқали хориж давлатларга учмоқчи бўлган йўловчилар эди. Самолётда саккиз экипаж аъзоси ва бир нафар борт инженер бор эди”, – деди “Кения Ҳаво Йўллари” ширкати расмийси.
Титус Найкунига кўра, йўловчилардан 79 нафари Африка давлатлари, 15 нафари Ҳиндистон, олти нафари Хитой, беш нафари Британия, бир Швейцария ва бир нафар АҚШ фуқароси бўлган. Яна олти йўловчининг қайси давлат фуқароси экани ҳозирча аниқ эмас. Фил Суяги пойтахти Дуаладан Найробига парвоз қилаётган самолёт Камерунда тўхтаган эди.
XS
SM
MD
LG