Линклар

Ал-қайда террор тармоғидаги иккинчи йирик шахс ҳисобланмиш Айман ал-Завоҳирий Америка ҳарбийларини Ироқдан олиб чиқишни талаб қилувчи АҚШ Конгресси қабул қилган қонун лойиҳасини Вашингтон ҳукуматининг Ироқда мағлубиятга учрагани исботи дея атади.


Оқ уй матбуот вакили ал-Завоҳирийнинг янги видеомурожаатидаги бу фикрга муносабат билдиришдан бош тортди. Бир неча кун аввал АҚШ президенти шу йил 1 октябрдан бошлаб Ироқдан Америка қўшинларини олиб чиқишни талаб қилувчи қонун лойиҳасига вето қўйди.
XS
SM
MD
LG