Линклар

Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Муҳаммад Али Ҳусайний¸ Теҳрон ва Лондон 15 Британия денгизчисининг Эронда 13 кун ҳибсда сақланиши муносабати билан кескинлашган ўзаро муносабатларни яхшилаш истагида эканини билдирди.


Ҳусайнийга кўра¸ Эрон ташқи ишлар вазири Манучеҳр Муттақий Мисрда бўлиб ўтган Ироқ хавфсизлигига оид халқаро анжуман чоғида британиялик ҳамкасби Маргарет Бэкетт билан учрашган ва иккала вазир конструктив алоқаларни ривожлантириш борасида келишиб олган. Айни пайтда Эрон ташқи ишлар вазири Манучеҳр Муттақий Ироқда барқарорлик ўрнатиш масалаларини муҳокама қилиш учун АҚШ расмийлари билан учрашишга тайëрлигини билдирди.
XS
SM
MD
LG