Линклар

logo-print

Бугун Францияда президентлик сайловларининг иккинчи давраси бўлиб ўтмоқда.


Сайлов арафасида ўтказилган ижтимоий сўров натижаларига кўра¸ консерватор сиëсатчи¸ венгриялик муҳожирлар фарзанди Никола Саркози ўз рақиби¸ социалистлар номзоди Сеголен Роялдан устунликка эга. Сайловолди дастурида Саркози Франция иқтисодини ривожлантириш учун мамлакатдаги кескин меҳнат қонунларини юмшатишга ваъда берди. Тарихда биринчи бор аëл кишини президентликка сайлаш Францияда кескин ўзгаришлар даврини бошлаб беришини таъкидлаëтган Роял эса¸ Саркозининг президентликка сайланиши мамлакат бўйлаб исëн бошланишига туртки бўлишини айтмоқда. Бир миллионга яқин хорижда яшаëтган францияликлар шанба куни президентлик сайловларида овоз бердилар. Сайлов қутиларининг бугун маҳаллий вақт билан кечки соат 8 да ëпилиши ва шундан сўнг дарҳол сайлов дастлабки натижаларининг эълон қилиниши кутилмоқда. Хабарларга қараганда¸ соат 12 га қадар овоз бериш ҳуқуқига эга францияликларнинг 34 фоиздан кўпроғи сайлов қутилари олдига келган ва сайловчилар фаоллиги кейинги беш сайлов ичида энг баланд даражани ташкил этган.
XS
SM
MD
LG