Линклар

Туркия парламентининг бугунги мажлисига қонунда талаб этилган сондаги депутатлар келмаганидан сўнг¸ мамлакат президентлигига кўрсатилган ягона номзод¸ ташқи ишлар вазири Абдуллоҳ Гул президентлик иддаосидан воз кечди.


Парламент раиси Булент Аринчнинг билдиришича¸ президентликка номзодни овозга қўйиш учун¸ конституцияга мувофиқ депутатларнинг учдан икки қисми мажлисда қатнашиши шарт. Ҳукмрон Адолат ва Тараққиëт партияси вакили бўлмиш Абдуллоҳ Гул номзоди бундан аввал ҳам парламентда овозга қўйилган¸ бироқ дунëвий мухолифат мажлисни бойкот қилгани боис¸ овоз беришга конституциявий кўпчиликни йиға олмаган эди. Дунëвий кўз қарашдаги туркияликлар исломий партия номзодининг президентликка сайланиши мамлакатда диннинг ролини ошириб юборишидан хавотир билдирмоқдалар. Кейинги кунлар давомида Истанбул ва Анқара каби йирик шаҳарларда дунëвий тузум тарафдорларининг кенг кўламли норозилик намойишлари бўлиб ўтди. Туркиядан олинган бошқа бир хабарга кўра¸ мамлакат жануб-шарқида турк ҳарбийлари ва фаолияти таъқиқланган Курдистон ишчилар партияси жанггарилари ўртасида навбатдаги тўқнашув юзага чиққан ва оқибатда икки ҳарбий ва беш жанггари нобуд бўлган. Курд исëнчилари билан Туркия армияси ўртасида 1984 йилдан бери давом этиб келаëтган бу каби тўқнашувлар оқибатида ҳозирга қадар 30 мингдан ошиқ одам нобуд бўлди.
XS
SM
MD
LG