Линклар

Ироқдан келаëтган хабарларга қараганда¸ мамлакат бўйлаб амалга оширилган қатор зўравонликлар оқибатида 70 га яқин одам нобуд бўлган.


Пойтахт Бағдодда иккита машина портлатилиши оқибатида камида 30 киши қурбон бўлди ва яна ўнлаб одам жароҳат олди. Самаррадаги полиция бўлинмасига уюштирилган ҳужум эса¸ олти полициячи ҳаëтига зомин бўлди. Бақубада Ироқ қўшинлари билан қуролли шахслар ўртасида юзага чиққан отишма давомида тинч аҳоли вакилларидан иккитаси ўлдирилди. Буларга қўшимча ўлароқ¸ полициячилар қийноққа солиниб¸ сўнгра отиб ташланган 14 одам жасадини топди. Айни пайтда¸ АҚШ ҳарбийларининг билдиришича¸ кейинги икки кун ичида яна тўрт нафар Америка аскари қуролли тўқнашувлар чоғида нобуд бўлган.
XS
SM
MD
LG