Линклар

Ал-қоида террор тармоғида иккинчи шахс ҳисобланган Айман ал-Завоҳирий Америка ҳарбийларини Ироқдан олиб чиқишни талаб қилувчи АҚШ Конгресси қабул қилган қонун лойиҳасини Вашингтон ҳукуматининг Ироқда мағлубиятга учрагани исботи дея атади.


"Ушбу қонун лойиҳаси Америка мағлубияти ва унинг барбод бўлгани ифодасидир. Айни пайтда бу ҳужжат бизни тарихий қопқонга тушган Америка кучларини буткул тор мор этиш имконидан ҳам махрум қилади", - дейилади Завоҳирий номидан эълон қилинган янги видео мурожаатда.
Оқ уй матбуот вакили ал-Завоҳирийнинг янги видеомурожаатидаги бу фикрга муносабат билдиришдан бош тортди. Бир неча кун аввал АҚШ президенти шу йил 1 октябрдан бошлаб Ироқдан Америка қўшинларини олиб чиқишни талаб қилувчи қонун лойиҳасига вето қўйди.
XS
SM
MD
LG