Линклар

Туркия парламенти исломий илдизларга эга бўлган ҳукуматдаги партия номзоди Абдуллоҳ Гулни иккинчи марта ҳам президентликка сайлай олмади.


Парламентнинг якшанба кунги мажлисида етарли сондаги депутатлар иштирок этмаган. Президентликка ягона номзод бўлган жаноб Гул ўз номзодини қайтариб олишини маълум қилган. Ҳукуматдаги "Адолат ва Тараққиёт" партияси ҳозирда асосий эътиборни муддатидан аввал-июл ойида ўтиши кутилаётган парламент сайловларига қаратиши айтилмоқда. Партия шунингдек, мамлакат президентининг парламент эмас, балки тўғридан-тўғри халқ томонидан сайланишига ҳам эришмоқчи. Ўтган ойдаги овоз беришнинг биринчи даврасида ҳам етарли сондаги депутатлар тўпланмагани боис Конституциявий маҳкама овоз бериш натижасини бекор қилган эди. Бош Вазир Ражаб Тоййиб Эрдўған маҳкама қарорини "демократияга қарата отилган ўқ" дея таърифлаган. У 22 июлда муддатидан олдин сайловлар ва сайлов тизимини ислоҳ қилишга чақирган.Жаноб Эрдўғанга кўра, президентнинг ҳозиргидек етти йиллик муддатга бир марта эмас, балки беш йилдан икки муддатга сайланиши мақсадга мувофиқдир. У, шунингдек, президент парламент эмас, балки халқ томонидан сайланиши кераклигини айтган. Туркияда шанба куни ўн минглаб одам Гулнинг президент этиб сайланишига қарши норозилик намоиши ўтказган эди.
XS
SM
MD
LG