Линклар

Францияда ўтган сайловларда мамлакат собиқ ички ишлар вазири Николя Саркози ғолиб чиқди.


52 яшар Саркози сайловчиларнинг 53 фоиз овозини қозонган. Унинг сайловдаги рақиби бўлган социалистлар етакчиси Сеголен Руял учун сайловчиларнинг 47 фоизи овоз берган. Овоз беришда сайлаш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларнинг 85 фоизи қатнашган ва сайловчиларнинг бунақа фаоллиги Францияда 1981 йилдан бери кузатилмаган эди. Европа Иттифоқи раҳбарлари, шунингдек АҚШ президенти Саркозини президент этиб сайлангани билан табриклади.
XS
SM
MD
LG