Линклар

Кобулда ракета ҳужуми амалга оширилди.


Кобулда амалга оширилган ракета ҳужуми оқибатида бир киши нобуд бўлди, беш киши, жумладан, ёш бола тан жароҳати олди. Афғонистон расмийларининг айтишича, ҳозирча ким томонидан отилгани номаълум ракета пойтахтнинг аҳоли истиқомат қилувчи туманида портлаган. Афғонистон Ички ишлар вазирлиги толиблар жангарилари амалга оширган зўравонлик натижасида сўнгги икки ой мобайнида полициянинг юздан ортиқ ходими қурбон бўлганини маълум қилди. Вазирлик матбуот котиби Земараи Башарийнинг билдиришича, полиция ходимлари орасида энг кўп талофат Афғонистон жануби ва шарқида қайд этилган.
XS
SM
MD
LG