Линклар

Эрдўғон Саркозига ишонч билдирди.


Туркия ҳукумати Франциянинг янги сайланган президенти Николя Саркози Туркиянинг ЕИга қўшилиши борасида билдирган танқидларини қайта такрорламаслигига ишонч билдирди.
“ЕИ бирлиги масаласидами ёки Франция-Туркия муносабатларида бўладими, жаноб Саркозининг шу пайтгача сайловолди тадбирларида берган ваъдалари у ҳокимият тепасига келгандан сўнг амалга ошмаслигина умид қиламиз”, - деди Туркия бош вазири Ражаб Тойиб Эрдўғон Анқарада қилган чиқишида.
Эрдўғон Н.Саркозини президент этиб сайланиши муносабати билан очиқчасига табрикламади. Бироқ у янги президентга табрик сўзлари битилган мактуб йўллашини маълум қилди. Н.Саркози аввалги чиқишларида Туркиянинг ЕИга қўшилишга қаршилик билдирган.
XS
SM
MD
LG