Линклар

Туркияда конституцияга ўзгартириш киритиш масаласи муҳокама қилинмоқда.


Туркия парламенти мамлакат конституциясига ўзгартиш киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси муҳокамасини бошлади. Мухолифат ташқи ишлар вазири Абдулла Гулнинг президент этиб сайланишини бойкот қилгандан сўнг ҳукмрон “Адолат ва тараққиёт” партияси бир қанча ислоҳотлар таклифини парламентга тақдим этган эди. Конституцияга киритилиши кутилаётган асосий ўзгартишлардан бири мамлакат раҳбарини умумхалқ сайлови орқали беш йил муддатга сайлаш таклифидир. Ҳозир Туркия президенти етти йиллик муддатга мамлакат парламенти томонидан сайланади.
XS
SM
MD
LG