Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 19:55

Россияда ўзбекистонликлар сони кўпаяди


2025 йилга бориб Россияда яшаб қолган асли ўзбекистонлик муҳожирлар сони ҳозиргига қараганда 52 баробар кўпаяди ва улар сони 6 миллион кишига яқинлашиб қолади.

“Ведомости” газетаси Россияда демография масалаларига бағишлаб эълон қилган “Россия аҳолиси сони фақат хориждан келганлар ҳисобига кўпайиши мумкин” сарлавҳали мақолада ёзилишича, агар Россия расмийлари 2013 йилдан бошлаб мамлакат қабул қиладиган муҳожирларга 250 минг кишилик квота белгиласа, 2026 йилга бориб россияликлар сони салкам 130 миллионга тушиб қолади ёки ҳозиргидан тахминан 11,5 миллион кишига камайиб кетади.

Мутахассислар фикрича, МДҲ мамлакатларидан Россияга кўчиб келиши мумкин бўлган русийзабон аҳоли сони 5 миллиондан кўп эмас. Мамлакат аҳолиси сонининг табиий камайишини тўхтатиш учун эса йилига 700 минг, йўқотилган ишга яроқли аҳоли ўрнини қоплаш учун эса 1 миллионгача муҳожир қабул қилиш керак.

Аҳолишунослар, ҳатто мамлакат раҳбари Владимир Путин ҳам Россиянинг демографик йўқотишлар арафасида турганини бир неча йилдан бери гапириб келади. Аҳоли сонини ошириш мақсадида МДҲ мамлакатларида яшовчи русларнинг тарихий ватанига қайтишини таъминлаш мақсадида ҳаттоки бир қанча дастурлар ишлаб чиқилган.

Россия иқтисодиëт мактаби ректори Сергей Гуриев раҳбарлигидаги олимларнинг ҳисоб-китобига кўра, 2025 йилгача Россияга МДҲдан келаëтган муҳожирлар сони 5,3 фоиз ошади. Бу вақтга бориб Россияга келган ўзбекистонлик муҳожирлар сони бошқа давлатлар вакилларига қараганда энг кўп бўлади ва 6 миллионга яқинлашади. Кейинги ўринларни эса келиб чиқиши қозоғистонлик, украиналик ва бошқа республикалик бўлган фуқаролар банд этади.

Мустақил кузатувчи Виталий Портников сўзларига кўра, кенг кўламли қурилиш ва саноатга эга Россиядек ривожланаётган мамлакат муҳожирларга муҳтож.

“Россия ҳозирги босқичда мамлакатдаги ҳаëтга тез ўрганиб кетадиган энг керакли ишчи кучларни жалб қилиши керак. Муаммо шундаки, мамлакатга келаëтган барча муҳожирларнинг бегоналигини исботлаш учун айрим партиялар миллатчилик сиëсатини кучайтирмоқда. Бундай тарғибот-ташвиқот ишлари юргизилаётган бир пайтда Россиядек қудратли давлат ўз эртасини хавф остига қўймоқда”,- дейди мустақил кузатувчи.

Москвадаги “Укки” таҳлил маркази директори ўринбосари Ольга Кожевникова муҳожирлар масаласи Россиянинг энг долзарб муаммоларидан бири экани, меҳнат мигрантлари ҳозирданоқ кўплаб муаммоларга дуч келаëтганини айтади.

“Биз аллақачон партияларнинг сиëсий қарама-қаршиликларига дуч келдик. Бу аслида сиëсий ҳам емас, балки популистик қарама-қаршиликдир. Жорий йилда кўраëтганимиз муҳожирларга бозорларда савдо-сотиқ билан шуғулланиш, спиртли ичимликлар ва дори-дармонлар савдоси соҳасида ишлаш тақиқлаб қўйилгани иқтисодий асосланмаган қарорлардир. Россия барибир муҳожирларга муҳтож”,- деди Ольга Кожевникова.

Аммо О.Кожевникова айтган муаммолар бугун Россияга бориб ишлаëтганлар хавфсизлигига таҳдид солаëтган энг асосий омил эмас. Уларнинг бозорларда савдо-сотиқ қилиши муаммоси тақирбошлар балоси олдида ҳеч нарса бўлмай қолади. Кузатувчилар ҳукумат токи ирқчиликнинг олдини олмас экан, йиллар ўтиб, демографик бўшлиқ пайдо бўлганида Кремль пешонасини қаерга уришни билмай қолишидан огоҳлантирмоқда.
XS
SM
MD
LG