Линклар

Эстония ҳукумати Таллиндаги Шўро аскарининг ҳайкали олиб ташланиши пайти рўй берган тартибсизликлар бугун ҳам такрорланишидан хавортирда.


Бугун Эстониянинг русийзабон аҳолиси Ғалаба кунини нишонлайди ва Таллиндаги Шўро аскарининг ҳайкали турган жойда тўпланишни режалаган. Эстония ҳукумати Иккинчи Жаҳон урушида ҳалок бўлган 14 Шўро аскари қабри яқинидаги Халоскор аскар ҳайкалини жамоат хавфсизлигига таҳдид туғдираяпти, деган важ билан кўчиришга қарор қилган. Боиси, ҳайкал яқинида эстон ва рус миллатчилари ўртасида бир неча бор тўқнашувлар юз берган. Кўплаб эстонияликлар Таллин марказидаги ҳайкални Шўролар босқинчилигини ёдга солиб турадиган нарса, деб биладилар. Эстониянинг 1 миллион 300 минг кишилик аҳолисининг тўртдан бир қисмини ташкил этадиган русийзабонлар эса бу ҳайкални олмон нацистларига қарши курашда ҳалок бўлган Қизил армия аскари хотирасига ўрнатилган ёдгорлик сифатида қадрлайдилар.
XS
SM
MD
LG