Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 02:15

Экологияга оид хабарлар


Америкадаги энг йирик молиявий ташкилот ҳисобланган “Citigroup Inc.” uлобал иқлим ўзгаришининг олдини олиш учун келаси 10 йил мобайнида 50 миллиард доллар маблағ ажратишга қарор қилди. Бош қароргоҳи Нью-Йоркда жойлашган мазкур банк эълон қилган баёнотга кўра, ажратилажак маблағ муқобил энергия ва экологик тоза технологияларни ривожлантириш ишларига сарфланади. Қабул қилинган дастур доирасида “Citi” 5-6 июнm кунлари йирик ширкатkfh вакиллари, сиёсатчилар, олимлар, экологлар ва бошқа мутахассислар иштирокида анжуман ўтказади.







*** *** ***

Автомобиль ишлаб чиқариш бўйича дунёдаги энг йирик ширкат - “General Motors” АҚШнинг Иқлим ўзгаришининг олдини олишlf ҳамкорлик дастурига қўшилди.

Иқтисодиётнинг муҳим соҳалари вакиллари ва ноҳукумат ташкилотлар ҳамкорликда амалга ошираётган мазкур дастурдан кўзланган мақсад глобал иқлим исиши жараёнини секинлатишдан иборат. “Generаl Motors” харидорларга турли манбалардан энергия олувчи автомобиллар таклиф қилмоқда. “General Motors” ширкати “Е85” каби биоёнилғида юрадиган автомобиллар ишлаб чиқариш орқали сайёрамиз атрофига тўпланиб, иқлим исишига сабаб бўлаётган зарарли газлар миқдорини камайтиришга ҳаракат қилмоқда.







*** *** ***

Хитой пойтахти Пекинда охирги 30 йилдан ортиқ вақтдан бери ёз фасли муддатидан олдин келгани кузатилмоқда. Олимлар буни иқлим ўзгариши билан боғлаётир. Охирги беш кун давомида Пекинда ҳаво ҳарорати кундузи Цельзий ўлчови бўйича 22 даражадан пасайгани йўқ. Мамлакат метеорологларининг билдиришича, сўнгги марта пойтахтда бундай ҳолат 1971 йилда қайд этилган.

7 май куни Пекинда ҳаво ҳарорати 33,5 даражага кўтарилди. “China daily” газетаси хабарига кўра, апрель ойида Хитойда ҳаво ҳарорати ўрта меъёрдан бир даража юқори бўлган. 2006 йил қиши Хитой тарихида энг илиқ қиш фасли сифатида қайд этилган. Хитойлик олимлар келгуси йилларда об-ҳаво янада иссиқроқ келиши ва мамлакатда табиий офатлар тез-тез содир бўлишини башорат қилмоқда.

*** *** ***

Тожикистоннинг Сўғд вилоятида сўнгги пайтларда чивин ва пашшалар, умуман ҳашаротлар кўпайиб кетгани кузатилмоқда. Оқибатда минтақада юқумли касалликлар ҳам кўпайиб бораётир.

Мутахассислар фикрича, бунга вилоятда қурбақа ва айрим балиқ турларининг камайиб кетгани, иқлим ўзгаргани сабаб бўлмоқда.

Тожикистон ҳукумати томонидан кўрилаётган чоралар ҳозирча самара бераётгани йўқ.
XS
SM
MD
LG