Линклар

logo-print

Туркияда президент сайлаш жараёни тўхтатилди.


Туркия парламенти мамлакатга янги президент сайлаш жараёнини расман тўхтатди. Бу масала Туркияда жиддий сиёсий бўҳронга сабаб бўлаётган эди. Парламент 22 июлдан кейин мамлакат президентини сайлайди. Унгача амалдаги президент Аҳмад Нежет Сезер давлат бошлиғи вазифасини вақтинчалик бажаради. Туркия ташқи ишлар вазири Абдулла Гул ўз номзодини президентликка қўйгани мухолифат томонидан бойкот билан қаршиланган эди. Мухолифат вакиллари фикрича, унинг президент этиб сайланиши Туркиянинг дунёвий давлат мақомига таҳдид солади.
XS
SM
MD
LG