Линклар

Дик Чейни Бағдодга келди.


АҚШ вице президенти Дик Чейни Яқин Шарқ мамлакатлари бўйлаб амалга ошираётган сафарининг биринчи кунида Бағдодга келди. Бу ерда Дик Чейни Ироқ ҳукумати расмийлари ва АҚШнинг Ироқдаги қўшинлари бош қўмондони генерал Давид Петрэус билан учрашди.
“Ироқ ва бутун минтақага оид бир қанча масалалар муҳокама этилмоқда. Асосий диққат Бағдоддаги вазиятни барқарорлаштириш ва террорчиларга қарши олиб борилаётган ҳаракатлар, шунингдек, Ироқ ҳукумати олдида турган сиёсий ва иқтисодий муаммоларни ҳал этишга қаратилган”, - деди Дик Чейни.
Ироқнинг Ирбил шаҳрида эса қўпорувчилик ҳаракати амалга оширилди. Юк машинаси портлатилиши оқибатида 19 киши ҳалок бўлди, эликка яқин одам жароҳатланди. Шунингдек, АҚШнинг Ироқдаги қўшинлари қўмондонлиги Бағдод шимолида ҳарбий вертолётнинг жангариларга қарши берган зарбалари чоғида беш киши, жумладан, иккита бола ҳалок бўлганини билдирди. Қўмондонлик сўнгги 24 соат мобайнида Ироқда америкалик уч аскар нобуд бўлганини ҳам маълум қилди.
XS
SM
MD
LG