Линклар

Чехия ва АҚШ расмийлари мудофаа тизими масаласини муҳокама қилади.


Чехия ва АҚШ ҳукумати расмийларининг бўлиб ўтиши кутилаётган учрашувида Вашингтоннинг бу мамлакат ҳудудида ракета ҳужумидан мудофаа тизими қуриш режаси муҳокама этилади. Чехия Мудофаа вазирлигининг билдиришича, икки кунлик учрашув чоғида қурилажак база ва база ходимларининг расмий мақоми борасида музокаралар ўтказилади. АҚШ ҳукумати Марказий Европадаги мудофаа тизими Эрон ва Шимолий Корея каби давлатларнинг эҳтимолий ракета ҳужумига қарши қаратилганини билдириб келмоқда.
XS
SM
MD
LG