Линклар

Жорж Буш яна вето ҳуқуқидан фойдаланди.


Оқ уй маъмурияти АҚШ президенти Жорж Буш демократлар кўпчиликни ташкил этадиган Вакиллар палатасининг Ироқдаги ҳарбий ҳаракатларни фақат уч ой муддатга молиялаштириш тўғрисидаги қонун лойиҳасига вето қўйишини билдирганини маълум қилди. Демократлар Ироқдаги ҳарбий ҳаракатларни фақат июль ойигача молиялаштиришни таклиф қилган. Агар шу давр ичида Ироқдаги вазият ўзгармаса, Конгресс уруш ҳаракатларига ажратилаётган маблағ кўламини қисқартириши мумкин. Жорж Буш Ироқдаги ҳарбий ҳаракатлар учун 90 миллиард доллар сўраган эди. Ўтган ҳафтада АҚШ президенти Конгресснинг Ироқдаги қўшинларни 2008 йилнинг апрелидан кечикмасдан олиб чиқиш ҳақидаги қарорига вето қўйган эди.
XS
SM
MD
LG