Линклар

logo-print

Постсовет давлатларида Ғалаба куни нишонланди.


Россия ва бошқа постсовет давлатларда 9 май - Ғалаба кунининг 62 йиллиги муносабати билан байрам тадбирлари бўлиб ўтди. Ўзбекистонда бу сана Хотира ва қадрлаш куни ўлароқ байрам қилинди. Асосий маросим Тошкентнинг Хотира майдонида бўлиб ўтди. Бу ерга уруш ва меҳнат фахрийлари, ҳукумат аъзолари ва жамоатчилик вакиллари ташриф буюрди. Шу куннинг ўзида Ўзбекистон президенти Ислом Каримов “Мотамсаро она” ҳайкали пойига гулчамбар қўйди. Россия пойтахти Москвада ҳарбий парад ўтказилди. Парадда етти мингга яқин ҳарбий иштирок этди. Байрам тадбирида нутқ сўзлаган Россия президенти Владимир Путин уруш монументларини топташ давлатлар ўртасидаги алоқаларга салбий таъсир этишини маълум қилди.
“Уруш қаҳрамонлари қабрларини топтаган ҳукумат ўз халқини ҳам топтамоқда. Нафрат уруғларини сочиб, халқ ва давлатлар ўртасидаги ишончсизликни пайдо қилмоқда”, - деди Россия президенти.
Эстония ҳукумати эса Таллиндаги совет армияси аскарининг ҳайкали олиб ташланиши пайтида рўй берган тартибсизликлар такрорланишидан хавотир билдириб, мамлакат пойтахтида барча оммавий тадбирларни бекор қилди.
XS
SM
MD
LG