Линклар

logo-print

Қозоғистонда ОИТВга чалинган болалар сони яна ортди.


Жанубий Қозоғистонда одам иммун танқислиги вируси – ОИТВга чалинган болалар сони 111 нафарга етди. Шу пайтгача бу касалликни юқтирган болаларнинг 8 таси оламдан ўтди. 14 боланинг онасида ҳам ОИТВ аниқланди. Жанубий Қозоғистонда оммавий равишда ОИТВга чалиниш ўтган йилнинг баҳорида бошланган эди. Кузатувчилар фикрича, вирус Чимкент вилоятидаги шифохоналардан бирида болаларга қуйилган қондан тарқалган. Жорий йил январда бу воқеа юзасидан суд жараёни бошланган.
XS
SM
MD
LG