Линклар

АҚШ вице-президенти Дик Чейни Бағдодда Ироқ бош вазири Нури ал Маликий билан учрашди.


Сўзлашувлар давомида Ироқда хавфсизликни кучайтириш чора тадбирлари ва зўравонликларга чек қўйиш масалалари мухокама этилган. Ироқ ва бутун минтақага оид бир қанча масалалар муҳокама этилмоқда.
"Асосий диққат Бағдоддаги вазиятни барқарорлаштириш ва террорчиларга қарши олиб борилаётган ҳаракатлар, шунингдек, Ироқ ҳукумати олдида турган сиёсий ва иқтисодий муаммоларни ҳал этишга қаратилган”, - деди АҚШ вице президенти Дик Чейни.
Айни пайтда Ироқда мазҳаблараро зўравонликлар давом этмоқда. Чейнининг Ироққа сафари чоғи Бағдоддаги ҳукумат қароргоҳи жойлашган ва кучли қўриқланадиган "яшил худуд" минаметлардан ўққа тутилган. Ироқ шимолидаги Эрбил шаҳрида ичига бомба ўрнатилган автомобил портлатилгани оқибатида 14 киши нобуд бўлди, 87 одам яраланди. Ички ишлар бошқармаси биноси вайрон бўлди.
XS
SM
MD
LG