Линклар

Европа Иттифоқи Россиядан Польша озиқ-овқат маҳсулотлари импортига чекловларни олиб ташлашнинг аниқ муддатини белгилашни сўрамоқда.


Айни чекловлар Москва ва Европа Иттифоқи ўртасидаги муносабатларга ғов бўлаётган масалалардан бири хисобланади. Польша Европа Иттифоқи ва Россия ўртасида шериклик муносабатлари тўғрисидаги шартномага вето қўйган бу шартномани ратификация қилиш эвазига Россиядан ЕИнинг Энергетика хартиясини имзолаш ва озиқ-овқат маҳсулотлари импортига чекловларни олиб ташлашни талаб қилган. Ҳозирда Европа Иттифоқи Россиядан ушбу чекловлар олиб ташланишининг аниқ муддатини 18 май кунига белгиланган Европа-Россия саммитидан олдин билдириши кераклигини таъкидламоқда. Россия олти ой аввал Польша гўшт махсулотлари сифати санитария талабларига тўғри келмаслиги важи билан бу махсулотларга тақиқ жорий этган. Польша томони эса Россия сиёсий мақсадда буни қилганини билдирган.
XS
SM
MD
LG