Линклар

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг беш доимий аъзоси ва Германия бугун Эрон ядровий дастури атрофидаги вазиятни мухокама этади.


АҚШ Давлат Департаментининг маълум қилишича, АҚШ, Буюк Британия, Германия, Хитой, Россия ва Франция вакилларининг учрашуви Берлинда бўлиб ўтади. Қўшма Штатлар Эроннинг ядровий дастури атом қуроли барпо этишга йўналгани эхтимолидан хавотирда. АҚШ Давлат Котибининг ёрдамчиси Николас Бёрнс:
"Ҳеч ким бу ерда Эронни ядро қуролига эга бўлган давлат сифатида кўришни хоҳламайди, лекин биз эронликлар билан тинч мақсадларни кўзлаган ядровий энергетика дастурини амалга ошириш борасида ҳамкорлик қилишни истар эдик", - деди АҚШ дипломати.
Эрон уранни бойитиш ишларини тўхтатиши кераклиги борасидаги халқаро ҳамжамият талабини инкор этиб келмоқда. Бунга жавобан БМТ Хавфсизлик Кенгаши Эронга санкция жорий этган.
XS
SM
MD
LG