Линклар

Халқаро ташкилотлар ўзбекистонлик ҳуқуқ химоячи ва журналист Умида Ниёзованинг озод этилишини олқишламоқда.


8 май куни Тошкент шаҳри жиноят ишлари суди Ниёзова ҳимоячилари шикоят аризасини кўриб чиқиб, унга нисбатан аввал белгиланган 7 йиллик қамоқ жазосини 7 йиллик шартли жазо билан алмаштирган ва қарийб 4 ойлик ҳибсдан сўнг уни суд залидан озод қилган эди. "Freedom House" ташкилоти Ниёзова касбий фаолияти учун қамалганини билдирди. "Human Rights Watch" ташкилотининг билдиришича, айни пайтда Ўзбекистонда сиёсий айбловлар билан камида 14 нафар инсон ҳуқуқлари фаоли қамоқ жазосини ўтамоқда.
XS
SM
MD
LG