Линклар

Сўғдда 80 кг наркотик модда мусодара қилинди.


Тожикистоннинг Сўғд вилоятида Ўзбекистонга ўтказилиши мўлжалланган 80 килограмм наркотик модда ушлаб қолинди. Вилоят милицияси вакили подполковник Аброр Охуновнинг айтишича, “ВАЗ-21010” русумли автомашинани текшириш чоғида топилган наркотик модда қорадори экани аниқланган. Унинг сўзларига кўра, сўнгги ўн кун ичида Ўзбекистон ва Қирғизистонга ўтказилиши мўлжалланган 100 килограммдан ортиқ героин, қорадори сингари наркотик моддалар ноқонуний айланишдан олиб қўйилган.


* * * * * * * * * *



XS
SM
MD
LG