Линклар

Покистон чегара тўсиғининг биринчи навбатини қуриб бўлди.


Покистон ҳукумати Афғонистон билан чегара ҳудудида хавфсизлик деворининг биринчи қисми қуриб битказилганини маълум қилди. Покистон армияси матбуот котиби генерал Воҳид Аршоднинг айтишича, Шимолий Вазиристоннинг Лвара Мунди ҳудудида 20 км узунликдаги хавфсизлик девори тикланган. Апрель ойида чегара ҳудудидаги тўсиқларни олиб ташлаётган афғонистонлик ҳарбийлар ва Покистон чегарачилари ўртасида тўқнашув рўй берган эди. Чегарани ҳеч қачон тан олмаган Афғонистон ҳукумати хавфсизлик девори қурилишига қаршилик қилиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG