Линклар

Борис Гризлов Эстония полициясини “ваҳшийлик”да айблади.


Россия Давлат Думаси спикери Борис Гризлов Эстония полициясини Таллин марказида Совет армияси аскари хотира монументини кўчиришда рўй берган тартибсизликлар чоғида “ваҳшийлик” қилганликда айблади. Мазкур норозилик чиқишларида бир киши ҳалок бўлган ва бир юз элликдан ортиқ одам тан жароҳати олган эди. Б.Гризловнинг билдиришича, яқинда Эстонияда бўлиб келган Давлат Думаси вакиллари бу мамлакатда инсон ҳуқуқларининг кўп бузилишини кузатган. Эстония адлия вазири Рейн Ланг эса Таллиндаги тартибсизликлар иштирокчиларининг 66 нафари устидан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG