Линклар

Виктор Юшченко яна бир судьяни ишдан бўшатди.


Украина президенти Виктор Юшченко мамлакатда сиёсий бўҳрон давом этаётган бир паллада Конституциявий суд судьяси Владимир Ивашченкони ишдан бўшатди. В.Ивашченко Конституциявий суднинг президент томонидан вазифасидан озод этилган учинчи судьясидир. Айни пайтда парламентдаги бош вазир Виктор Янукович бошчилигидаги кўпчилик президентнинг бу қарорини “ноқонуний”, деб баҳолади. В.Янукович ва унинг тарафдорлари Конституциявий суддан президентнинг парламентни тарқатиб юбориш ва муддатидан аввал сайлов ўтказиш тўғрисидаги 2 апрель кунги қарори қонунийлигини текширишни сўраган.
XS
SM
MD
LG